Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар 1-мактабнинг Хасанбоева Ойшабегим Акмал қизи бир неча фандан миллий сертификатларга эга бўлди.
Натижалар:
Ўзбек тили ва адабиёти – 65.65 балл (А)
Тарих – 61.44 балл (B+)
Инглиз тили – CEFR C1:
— Тинглаб тушиниш (Listening) – 67
— Ўқиш (Reading) – 75
— Ёзиш (Writing) – 66
— Гапириш (Speaking) – 64
Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Rash модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
70 баллдан юқори балл — А+ даража;
65 – 69,9 балл — А даража;
60 – 64,9 балл — B+ даража;
55 – 59,9 балл — B даража;
50 – 54,9 балл — C+ даража;
46 – 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
- А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
- B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
- А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
