Ўзбекистон тарихида илк бор давлат ОТМлари улуши 50 фоиз миқдордан тушди.
Ўзбекистонда 207 та ОТМ фаолият юритмоқда, уларнинг сони мулкчилик шакли бўйича:
– давлат ОТМлар — 101 та (48,79 фоиз);
– нодавлат ОТМлар — 74 та (35,75 фоиз);
– хорижий ОТМлар филиали — 32 та (15,46 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Статистикага кўра, улардан 125 таси университет, 43 таси институт, 33 таси филиал, 5 таси академия ва 1 таси консерватория ҳисобланади.

