Чет тиллари курсларида ўқиш бир ой ичида 0,3 фоизга қимматлашган

Чет тиллари курсларида ўқиш бир ой ичида 0,3 фоизга қимматлашган

Репетиторлик хизматлари нархлари 2025 йил декабрь ойи давомида ўртача 0,8 фоизга, йил давомида эса 6,6 фоизга ошди. Бу ҳақда миллий статистика қўмитаси хабар берди.

 

Чет тиллари курсларида ўқиш эса 0,3 фоизга, йил давомида 6,6 % қимматлашди.

 

Шунингдек, мактабгача таълим хизмати нархлари ноябрь ойига нисбатан ўзгаришсиз қолган бўлсада, йил давомида 17 фоиз ўсиши қайд этилди.

 

Аввалроқ, 1 ой ичида таълим соҳасидагида бозор хизматлари ҳажми қарийб 4 трлнга ошгани ҳақида хабар берган эдик.