Малака тоифалари босқичма-босқич берилади ёхуд тоифалардан «сакраб» ўтиб бўлмайди

Малака тоифалари босқичма-босқич берилади ёхуд тоифалардан «сакраб» ўтиб бўлмайди

Савол: Мен 2025 йилда университетни тугатиб, мактабга ишга кирдим, тоифам мутахассис. 2026 йил январь-июнь ойларида бўладиган аттестацияга навбатдан ташқари қатнашиш учун ҳужжат топширдим. Мурожаатим қабул қилинди. Мен тоифа тестларида 70 баллдан юқори тўпласам, менга 1-тоифа бериладими ёки 2-тоифами?

 

Жавоб: Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон Низомнинг 44-бандига кўра, малака тоифалари иккита босқич натижаларига кўра:

 

г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

 

55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

 

55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

 

Маълумот учун, малака тоифаларини ошириш ёки тушириш босқичма-босқич, яъни бир поғона кўтариш ёки бир поғона тушириш орқали амалга оширилади (алоҳида ютуқлари учун тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) бериладиган малака тоифалари бундан мустасно).