Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги байрам кунлари ишланмайдиган байрам кунлари этиб белгиланган:
– 1 январь — Янги йил;
– 8 март — Хотин-қизлар куни;
– 21 март — Наврўз байрами;
– 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
– 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
– 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
– 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
– Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
– Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Демак, 14 январь байрам бўлгани билан, ишланмайдиган байрам куни эмас. Шунинг учун, 14 январь ўқувчилар учун одатдаги ўқиш, ходимлар учун эса одатдаги иш куни ҳисобланади.
