8-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонидан C1 даражани қўлга киритди

8-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонидан C1 даражани қўлга киритди

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 317-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Равшанова Дилноза халқаро таълим мезонлари бўйича юқори кўрсаткични қайд этди.

 

Хусусан, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонидан C1 даражани қўлга киритди.

 

Имтиҳон қисмларига мос равишда натижалар қуйидагича:

 

— Listening 8.5;

— Reading 8.0;

— Writing 7.0;

— Speaking 7.0.

 

Аввалроқ, Андижонлик 11 ёшли ўқувчи Турсунов Муҳаммадий халқаро IELTS имтиҳонидан 7.5 балл тўплаб, C1 даражани қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.