Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 333 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида Америка Қўшма Штатларига сафар қилган.
Статистикага кўра, умумий 15 259 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
— саёҳат – 10 841 нафар;
— қариндошларни йўқлаш – 3 750 нафар;
— ўқиш – 333 нафар;
— хизмат юзасидан – 307 нафар;
— даволаниш – 28 нафар.
Аввалроқ, 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида қанча Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида Италияга сафар қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
