Хабарингиз бор, айни дамда Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари учун 2026 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жараёни давом этмоқда.
Қуйида янгиланган «Педагог» платформаси орқали Малака тоифасининг «Навбатдан ташқари» тури учун мурожаат юбориш бўйича қўлланма келтирилган.
Аввалроқ, мазкур платформа орқали тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) тоифа олиш учун мурожаат юбориш бўйича қўлланма ҳам жойланган эди.
Диққат: Аввал Шахсий ҳамда Диплом маълумотларини текшириш ҳамда янгилаш зарур!!!
Агарда Диплом маълумотлари кўринмаса ОТФИВ нинг Diplom.edu.uz ёки «Нострификация» тизимлардан тасдиқлаш талаб этилади.




