Баҳорги семестр олдидан ўқишни кўчиришда қуйидагилар мумкин:
– Бошқа вилоятга турмушга чиққани сабабли ўша ҳудудга ўқишини кўчириши (ўзининг йўналишига ёки мос ва турдош йўналишга кўчириши, хоҳласа таълим шаклини ҳам ўзгартириб кўчириши ҳам мумкин);
– Ота-онаси ёки турмуш ўртоғи давлат хизматчиси бўлиб, уларнинг доимий иш койи бошқа вилоятга кўчирилгани сабабли (бунда ҳам юқоридаги сингари шаклларда «перевод» қилиш мумкин);
– Фақатгина давлат олийгоҳидан бошқа давлат олийгоҳига узрли сабабга кўра тегишли тартибда кўчира олиш.
Қуйидагилар мумкин эмас:
– Ички «перевод» (бир олийгоҳ ичида таълим йўналишини ёки таълим шаклини ўзгартириш);
– Бир ҳудуд доирасида бошқа олийгоҳга кўчириш (масалан бир вилоятдаги бошқа олийгоҳга ўқишни кўчириш);
– Хорижий ёки республика ҳудудидаги уларнинг филиалларидан ўқишни кўчириш;
– Давлат олийгоҳларидан хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш;
– Хусусий олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш;
– Хусусий олийгоҳлар ўртасида ўзаро ўқишни кўчириш ҳаракатлари;
– Хусусий олийгоҳ билан боғлиқ ҳар қандай ўқишни кўчириш жараёнлари;
– Хориждан давлат ёки хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш.
Эслатиб ўтамиз, қишки қабул жараёнларида ўқишни кўчириш ҳеч қандай махсус имтиҳонларсиз ўтказилади. Тақдим этилган ҳужжатлар вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, шунга асосан хулоса берилади.
Аввалроқ, қишки ўқишни кўчириш жараёнида ўғил болалар ҳам ўқишни кўчириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
