«Менинг мактабим» лойиҳаси 2-босқичининг овоз бериш жараёнлари бугун, 11 январдан бошланди.
Жараёнлар 20 январь соат 23:59 га қадар давом этади.
«Очиқ бюджет» портали орқали мактабингиздаги ўзингиз муҳим деб билган лойиҳага овоз беришингиз мумкин.
Хабар берганимиздек, лойиҳанинг 2025 йилги 2-босқичи лойиҳа киритиш жараёнлари 15 декабрдан бошланган эди.
2-босқич доирасида 3 ва 5-тоифага киритилган 96 та тумандаги 5 104 та мактаб иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, «Менинг мактабим» лойиҳасида 5-синфдан 11-синфгача бўлган ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган умумтаълим мактабига доир лойиҳаларни илгари суриши ҳамда ушбу лойиҳаларга овоз бериши мумкин.
Ўқувчилар қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини илгари суришлари мумкин:
— автоматик тарзда — лойиҳа намуналари орасидан ўзига ёққан лойиҳани танлаш орқали;
— мустақил равишда — тақдим этилган лойиҳа намуналари орасида мавжуд бўлмаган лойиҳаларни янгидан шакллантириш орқали.
Мазкур босқичда иштирок этаётган 96 та туман рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
Маълумот учун: 1-босқичда ғолиблар аниқланманган 36 та мактаб жорий йилги 2-босқич доирасида қайтадан иштирок этиш имкониятига эга.
