Давлат боғчаларига болаларни жойлаштиришда кимларга имтиёз берилади?

Давлат боғчаларига болаларни жойлаштиришда кимларга имтиёз берилади?

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 18-бандига мувофиқ амалга оширилади.

 

Унга кўра, қуйидаги тоифадаги болалар имтиёзли рўйхатга киритилади:

 

— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

 

— Кўп болали оилаларнинг болалари;

 

— Етим ёки ота-онасининг қарамоғисиз қолган болалар;

 

— Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларнинг болалари;

 

— «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри» ва «Камбағал оилалар реэстри»га киритилган оилалар болалари;

 

— «Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз аёлларнинг болалари;

 

— Шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар, ички ишлар ва божхона ходимлари болалари;

 

— Талабалар ва педагогларнинг болалари;

 

— Ака-опа-сингиллари шу МТТда тарбияланаётган болалар;

 

— Ихтисослаштирилган МТТдан соғайиб, умумий турдаги МТТга ўтказилаётган болалар.

 

Муҳим: Етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат МТТларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади. Бунда жойлаштириш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлари ёки боланинг қонуний вакиллари орқали бевосита амалга оширилади.

 

Мазкур имтиёзлар ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни биринчи навбатда қамраб олиш, оила шароити оғир бўлган фарзандлар учун тенг имкон яратиш ҳамда давлат қўлловини аниқ эҳтиёжманд тоифаларга йўналтириш мақсадида ташкил этилган.