Hemis платформасининг рейтинг қайдномалари бир марта сақлаш орқали ёпиладиган тартибга ўтказилди ва фойдаланишга чиқарилди.
Эндиликда рейтинг қайдномасини:
– якуний назорат кунидан бошлаб регламентга мувофиқ 5 кун ичида;
– барча баҳоларни тўлиқ киритган ҳолда бир марта сақлаш талаб этилади.
Сақлаш амалга оширилгандан сўнг қайднома тўлиқ блокланади ва баҳоларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Тизимнинг кейинги янги версиясида адашиб нотўғри киритилган баҳоларни сўров орқали, раҳбарият рухсати билан тузатиш функционали жорий этилади.
Мазкур жараён ўқув ишлари бўйича проректор назорати остида амалга оширилади.
Аввалроқ, Hemis тизимига имтиҳонларини топширишда Face-ID тизими асосида идентификация қилиш имконияти қўшилгани ҳақид хабар берган эдик.
