Чирчиқдаги боғчалардан бирида болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинганлиги айтилмоқда

Чирчиқдаги боғчалардан бирида болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинганлиги айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида имконияти чекланган болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлингани акс этган видеолавҳа тарқалди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида имконияти чекланган болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлингани акс этган видеолавҳа юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

 

Мазкур ҳолат бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли масъуллар иштирокида тарбиячиларнинг ушбу хатти-ҳаракатларига нега йўл қўйилгани юзасидан батафсил ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманларидаги мактабгача таълим муассасаларида болалар заҳарланиш ҳолатлари қайд этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.