Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6,7 минг нафарга ёки 19,3 % га камайган.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
— Россия – 6 235 нафар;
— Тожикистон – 5 943 нафар;
— Қирғиз Р. – 4 219 нафар;
— Корея – 3 410 нафар;
— Туркия – 2 381 нафар;
— Хитой – 1 231 нафар;
— Қозоғистон – 1 074 нафар;
— Буюк Британия – 870 нафар;
— Германия – 384 нафар;
— АҚШ – 333 нафар.
Шунингдек, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида 37,2 минг нафар хорижий фуқаро ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 54,3 фоизга ошган.
Мамлакатлар кесимида таҳлил қилинганда, жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга ўқиш учун келган хорижий фуқаролар орасида Ҳиндистон етакчи ўринни эгаллаган — 16,3 минг нафар. Бу умумий кўрсаткичнинг салмоқли қисмини ташкил этади.
