Педагог платформасида «Қайта тайёрлов» дипломи файлини юклаш имконияти яратилди

Педагог платформасида «Қайта тайёрлов» дипломи файлини юклаш имконияти яратилди

2026 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат жараёнида «Қайта тайёрлов» дипломи файлини юклаш имконияти яратилди.

 

Аввалроқ, Педагог платформасида «Имтиёзларим» бўлимида «Устамалар» (70 фоизлик) ҳақида маълумот олиш имконияти яратилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот ўрнида: Янгиланган Педагог платформасида Малака тоифасини (тўғридан-тўғри, навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари) олиш учун Мурожаат юбориш жараёнида бир қатор ўргартиришлар киритилган.

 

Қуйидаги маълумотлар мурожаат юбориш жараёнида Платформада фақат интеграция орқали шаклланади:

 

1. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган педагогларнинг маълумотлари «Bolalar bogʻchasi» ахборот тизимида мавжудлиги;

 

2. Давлат ва нодавлат умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган педагогларнинг маълумотлари «ERP Maktab» ахборот тизимида мавжудлиги;

 

3. Олий ҳамда ўрта махсус маълумотга эга педагогларнинг диплом маълумотлари «Diplom Edu» ахборот тизимида мавжудлиги;

 

4. Барча педагогларнинг иш стажи бўйича маълумотлар «YAMMT» ахборот тизимида мавжудлиги.

 

Мазкур маълумотлар кўрсатилган ахборот тизимларида мавжуд бўлсагина мурожаат юбориш мумкин бўлади.

Педагог платформасида «Қайта тайёрлов» дипломи файлини юклаш имконияти яратилди