Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 317-ИДУМ 11-«А» синф ўқувчиси Шерматов Сарварбек АҚШнинг Огаё штатидаги Синсиннати шаҳрида жойлашган University of Cincinnati университетига муддатдан олдин ўқишга қабул қилинди.
Шунингдек, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 7 балл натижани қайд этган ҳамда академик салоҳиятни аниқловчи SАТ имтиҳонларидан 1310 баллик натижага эга.
У SАТ имтиҳон қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:
— Reading and Writing — 600;
— Math — 710.
IELTS имтиҳонидан эса:
— Listening 8.5;
— Reading 7.0;
— Writing 6,5;
— Speaking 6.5.
Маълумот учун, University of Cincinnati — бу Америка Қўшма Штатларидаги оммавий давлат тадқиқот университети бўлиб, илмий тадқиқотлар, амалиётга йўналтирилган таълим (cо-оп) дастурлари билан машҳур ҳисобланади.
Аввалроқ, Агентлик тизимидаги Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Самандар Нумонов АҚШнинг ТОП-30 Liberal Arts Colleges қаторига кирувчи Lafayette College университетига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.
