Ўзбекистонда 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календари тузилди

Ўзбекистонда 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календари тузилди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календари ишлаб чиқилди.

 

Мазкур иш вақти календари Ўзбекистон Меҳнат кодекси, президентнинг 2025 йил 26 декабрдаги фармони ҳамда 2025–2026 йиллар календарь маълумотлари асосида шакллантирилган.

 

Тақдим этилган ҳужжатда 5 кунлик (40 соатлик), 6 кунлик (40 соатлик) ва 6 кунлик (36 соатлик) иш ҳафталари учун ойлар, чораклар, ярим йиллик ва йил кесимида иш соатлари ҳамда иш кунлари сони ҳисоблаб чиқилган. Шунингдек, 2026 йилда нишонланадиган расмий байрам кунлари ва байрамолди иш кунларида иш вақти меъёрлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.

 

Иш вақти календаридан:

— иш жадвалларини ишлаб чиқишда;

— таътил муддатларини режалаштириш ва расмийлаштиришда;

— ойлик, чораклик ва йиллик иш соатларини аниқлашда ҳамда бошқа меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларда фойдаланиш мумкин.

 

Маълум қилинишича, президент фармонлари билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланса ёки дам олиш кунлари кўчирилса, иш вақти календарига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

 

Шунингдек, Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) байрамлари саналари ой тақвимига боғлиқ бўлгани сабабли уларнинг аниқ кунлари бир кунга ўзгариши мумкин.

Ўзбекистонда 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календари тузилди

Ўзбекистонда 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календари тузилди