Февралда 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил берилади

Февралда 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

 

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддати ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши қарори асосида белгиланади.

 

Маълумот учун, мактабларда ўқув йили 2025 йилнинг 2 сентябрь кунидан бошланган ва 2026 йилнинг 25 май кунига қадар давом этади. Бунда ўқув йили давомийлиги 1-синфлар учун 33 ҳафтани ташкил этади.