Навбатдаги чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди

Навбатдаги чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди. Унга кўра:

 

— имтиҳоннинг ёзма қисми — 10-11 январь кунлари;

 

— гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 12-16-, 19-23-, 26 январь кунлари бўлиб ўтади.

 

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини мй.гов.уз сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

 

Муҳим: Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация) билан бу ерда танишишингиз мумкин.