Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида жами 94 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида Италияга сафар қилган.
Статистикага кўра, умумий 2 525 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Италияга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 517 нафарга ёки 25,7 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
– саёҳат – 2 008 нафар;
– қариндошларни йўқлаш – 332 нафар;
– ўқиш – 94 нафар;
– хизмат юзасидан – 80 нафар;
– даволаниш – 11 нафар.
Аввалроқ, 2025 йилнинг январь октябрь ойларида жами 33 287 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
