Педагог платформасида иш стажи нотўғри кўрсатилган ҳолатда нима қилиш керак?

Педагог платформасида иш стажи нотўғри кўрсатилган ҳолатда нима қилиш керак?

Савол: Тўғридан-тўғри олий малака тоифасини умрбод сақлаш учун ариза юбормоқчи эдим. Лекин, pedagog.uzedu.uz — тизимида менинг педагогик стажим 18 йил кўринмоқда. Аслида эса ҳозирги кунга қадар 27 йиллик пед стажга эгаман. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?

 

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари малака тоифалари олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда жорий этилган pedagog.uzedu.uz платформаси бир нечта электрон тизимлар билан интеграция қилинган.

 

Педагоглар тўғрисидаги маълумотларни шу тизимлардан автоматик тарзда олинади. Жумладан, педагогларнинг иш фаолияти билан боғлиқ маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — my.mehnat.uz сайтидан олинади. Юқоридаги савол ҳолатга ўхшаш вазиятларда қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

 

Биринчи қадам: Таълим ташкилотида педагогларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизими (YAMMT) — my.mehnat.uz -сайтига киритишга масъул бўлган шахс (кадрлар бўйича менежер ёки шу масалага масъул қилиб бириктирилган директор ўринбосари ва ҳ.к.з) томонидан маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги текшириб кўрилади.

 

Иккинчи қадам: Педагог томонидан ONE ID тизими орқали педагог.узеду.уз — платформасидаги шахсий кабинетга кирилади ва «педагог маълумотларини янгилаш» тугмачаси босилади.

 

Маълумот ўрнида: Янгиланган Педагог платформасида Малака тоифасини (тўғридан-тўғри, навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари) олиш учун Мурожаат юбориш жараёнида бир қатор ўргартиришлар киритилган.

 

Қуйидаги маълумотлар мурожаат юбориш жараёнида Платформада фақат интеграция орқали шаклланади:

 

1. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган педагогларнинг маълумотлари «Bolalar bogʻchasi» ахборот тизимида мавжудлиги;

 

2. Давлат ва нодавлат умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган педагогларнинг маълумотлари «ERP Maktab» ахборот тизимида мавжудлиги;

 

3. Олий ҳамда ўрта махсус маълумотга эга педагогларнинг диплом маълумотлари «Diplom Edu» ахборот тизимида мавжудлиги;

 

4. Барча педагогларнинг иш стажи бўйича маълумотлар «YAMMT» ахборот тизимида мавжудлиги.

 

Мазкур маълумотлар кўрсатилган ахборот тизимларида мавжуд бўлсагина мурожаат юбориш мумкин бўлади.