2026 йилда 9-синф битирувчиларини касбий таълим билан қамраб олиш 34 фоизга етказилади

2026 йилда 9-синф битирувчиларини касбий таълим билан қамраб олиш 34 фоизга етказилади

Президент қарорига кўра, техникумлар шаклан ҳам, мазмунан ҳам янгиланади. 2026 йил давомида касбий таълимда қуйидаги муҳим ўзгаришлар режалаштирилган:

 

Техникумлар инфратузилмаси

 

Жами 102 та техникум янгиланади:

 

– 26 таси реконструкция қилинади;

 

– 76 таси мукаммал таъмирланади.

 

7 та илғор касбий маҳорат техникумида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

 

Таълим мазмуни

 

– 60 та касбий таълим дастури халқаро стандартлар асосида янгиланади;

 

– 80 та техникумда халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилади;

 

– Ушбу дастурлар орқали 8 000 нафар кадр тайёрланади.

 

Педагоглар ва раҳбарлар

 

  • Малака тоифаси ёки сертификатга эга педагоглар улуши 38,5 фоизга етади;
  • 9 200 нафар педагог, 690 нафар раҳбар ходим малака оширади;
  • 300 нафар педагог хорижда малака оширади;
  • Энг яхши натижа кўрсатган 150 нафар педагог хорижга юборилади.

 

Халқаро тажриба

 

  • Касбий таълим муассасаларига 100 нафар хорижий «тил эгалари» жалб этилади;

 

  • Кредит-модуль тизими жорий этилган муассасалар улуши 40 фоизга етади.

 

Дуал таълим

 

  • Дуал таълим улуши 20 фоизга етказилади;
  • 20 нафар мутахассис дуал таълим ривожланган давлатларга стажировкага юборилади;
  • Дуал таълимда ўқиётган ўқувчилар учун стипендия тўлаш платформаси ишга туширилади.

 

Қамров

 

  • 9-синф битирувчиларини касбий таълим билан қамраб олиш 34 фоизга етади.

 

Хулоса қилиб айтганда, 2026 йил касбий таълим учун сифат, халқаро тажриба ва амалиётга йўналтирилган йил бўлиши кутилмоқда.