Академик лицейларда ижрочи директор лавозими тугатилади

Академик лицейларда ижрочи директор лавозими тугатилади

Олий, Мактабгача ва мактаб ҳамда Молия вазирликларининг қўшма қарори билан 2019 йил 11 январда (рўйхат рақами 3119) тасдиқланган академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш киритилди.

 

Унга кўра Намунавий штатларда:

 

  • I бобнинг 1-позицияси таҳрирланди. Яъни, бунгача ОТМнинг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланар эди. Энди бу бекор қилиниб, барча академик лицейларда жами ўқувчилар сонидан қатъи назар 1 штат бирлигида «Директор» лавозими қолдирилди.

 

  • I-бобнинг 1(1)-позицияси чиқариб ташланди, яъни академик лицейларда Ижрочи директор лавозими бекор қилинмоқда. Энди фақат «Директор» лавозими бўлади.

 

  • I бобнинг 19-, II бобнинг 23-позициялари таҳрирланиб, академик лицей ва техникумларда «Ички назорат инспектори» лавозими ўрнига жами ўқувчилар сонидан қатъи назар 1 штат бирлигида «Таълим сифати назорати бош мутахассиси» лавозими киритилди.

 

Қўшма қарор – Файлни юклаш