2025 йил 30 декабрда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Умумий ўрта таълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарлари фаолият самарадорлиги кўрсаткичларининг (KPI) баҳолаш методикаси ва тартибини белгилаш» тўғрисидаги 478-сонли буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-cентабрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 823-сон қарорига умумтаълим муассасаларининг директори ва унинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарлари фаолият самарадорлиги кўрсаткичларининг (КПИ) баҳолаш методикаси ва тартиби тасдиқланди.
Умумий ўрта таълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарлари фаолият самарадорлиги кўрсаткичларининг (КПИ) баҳолаш методикаси
| КЎРСАТКИЧЛАР | БАЛЛ | |
| УМУМИЙ | 100 | |
| 1. Академик натижалар | 40 | |
| 1. | 1.1. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг фан олимпиадаларида қўлга киритган
ютуқларини баҳолаш |
10 |
| 2. | 1.2. Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг давлат олий таълим муассасасига кириш
имтиҳонидаги (ўртача балл) натижалари |
10 |
| 3. | 1.3. Юқори синф (5-11-синф) ўқувчиларнинг йиллик ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (сифат
кўрсаткичи) |
10 |
| 4. | 1.4. Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг хорижий тил бўйича миллий ва халқаро
сертификатга эга эканлиги |
5 |
|
5. |
1.5. Республика миқёсидаги расмий танловлардаги натижалари (Ўзбекистон Республикаси
Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови) |
5 |
| 2. Ноакадемик натижалар | 10 | |
| 1. | 2.1. Илғор иш тажрибаси оммалаштирилган ўқитувчилар улуши | 5 |
| 2. | 2.2. Умумий ўрта таълим мактаб раҳбариятининг ОАВларда фаоллиги (интернет ва ижтимоий
тармоқлар ҳамда матбуот ва телевиденияда таълимга оид чиқишлар) |
5 |
| 3. Тарбиявий ишлар самарадорлиги | 15 | |
| 1. | 3.1. Умумтаълим ташкилотлари таълим жараёнида ўқувчиларнинг иштироки (давомат) | 5 |
|
2. |
3.2. Умумий ўрта таълим мактабларида маънавий-маърифий фаолият самарадорлиги
(маданий, ҳуқуқий, экологик, ҳарбий ватанпарварлик танловларида ўқувчиларнинг ғолиб бўлганлиги) |
5 |
|
3. |
3.3. Туман (шаҳар), вилоят ва Республика миқёсидаги танловлардаги натижалари
(маданият, санъат, китобхонлик, техника ва спорт йўналишлари бўйича танловларда ўқувчиларнинг ғолиб бўлганлиги) |
5 |
| 4. Молиявий фаолият самарадорлиги | 5 | |
| 1. | 4.1. Умумтаълим муассасаси фаолиятининг молиявий самарадорлиги (буджетдан ташқари
маблағларни жалб этилиши) |
5 |
| 5. Малакали ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси | 30 | |
| 1. | 5.1. Олий ва биринчи малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар улуши | 20 |
| 2. | 5.2. Ўқитувчиларининг миллий ва халқаро тан олинган имтиҳон тизимлари бўйича
сертификатларга эгалиги |
10 |
| Директор | (ўринбосарлар): | |
| 20% | (10%) | — 91-100 балл |
| 15 % | (7.5%) | — 81-90 балл |
| 10% | (5%) | — 71-80 балл |
| 5% | (2.5%) | — 61-70 балл |
| 0 | 0 | — 60 балл ва ундан паст |
Умумий ўрта таълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарлари фаолият самарадорлиги кўрсаткичларининг (КПИ) баҳолаш тартиби
1. АКАДEМИК НАТИЖАЛАР
Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг фан олимпиадаларида қўлга киритган ютуқларини баҳолаш
Ушбу мезонга 10 балл ажратилган бўлиб, Асосий олимпиаданинг иккинчи (туман- шаҳар), учинчи (ҳудудий), тўртинчи (республика) босқичларида, шунингдек Халқаро олимпиадаларда ва уларга саралаш босқичларда ҳамда Фан олимпиадалари маркази томонидан ташкил этиладиган онлайн олимпиадалардаги иштироки ва ютуқлари қараб, баллар 1-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| 1.1. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг фан олимпиадаларида қўлга киритган ютуқларини баҳолаш | 10 |
| 1.1.1. Ўқувчилари Асосий олимпиаданинг иккинчи (туман-шаҳар) босқичида совринли ўринларни эгаллаганлиги | 3 |
| 1 та совринли ўрин бўлса | 2 |
| 2 та ва ундан ортиқ совринли ўрин бўлса | 3 |
| 1.1.2. Ўқувчилари Асосий олимпиаданинг учинчи (ҳудудий) босқичида совринли ўринларни эгаллаганлиги | 3 |
| Энг яхши кўрсаткичи 3-ўрин бўлса | 1 |
| Энг яхши кўрсаткичи 2-ўрин бўлса | 2 |
| Энг яхши кўрсаткичи 1-ўрин бўлса | 3 |
| 1.1.3. Ўқувчилари Асосий олимпиаданинг тўртинчи (республика) босқичи ғолиб ва совриндори бўлганлиги | 2 |
| Республикада совринли ўрин бўлса | 2 |
| 1.1.4. Ўқувчилари Халқаро олимпиадаларда ва уларга саралаш босқичларда эришган ютуқлари | 2 |
| Халқаро олимпиадаларга саралаш босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритса | 1 |
| Халқаро олимпиадаларга саралаш босқичларидан ўтиб терма жамоа таркибига кирса | 1,5 |
| Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2021 йилдаги 562-сон қарорида белгиланган
Халқаро олимпиадаларда совриндор (олтин, кумуш, бронза) бўлса |
2 |
Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг давлат олий таълим муассасасига кириш имтиҳонидаги (ўртача балл) натижалари
Ушбу мезонга 10 балл ажратилган бўлиб, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда:
Натижаларга кўра, баллар 2-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг давлат олий таълим муассасасига кириш имтиҳонидаги (ўртача балл) натижалари | 10 |
| Битирувчиларнинг имтиҳондаги (ўртача балл) натижалари 30% дан 35% гача бўлса | 2 |
| Битирувчиларнинг имтиҳондаги (ўртача балл) натижалари 35% дан 40% гача бўлса | 4 |
| Битирувчиларнинг имтиҳондаги (ўртача балл) натижалари 40% дан 45% гача бўлса | 6 |
| Битирувчиларнинг имтиҳондаги (ўртача балл) натижалари 45% дан 50% гача бўлса | 8 |
| Битирувчиларнинг имтиҳондаги (ўртача балл) натижалари 50% ва ундан юқори бўлса | 10 |
Юқори синф (5-11-синф) ўқувчиларнинг йиллик ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (сифат кўрсаткичи)
Ушбу мезонга 10 балл ажратилган бўлиб, э-мактаб маълумотлари асосида баллар 3-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Юқори синф (5-11-синф) ўқувчиларнинг йиллик ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (сифат кўрсаткичи) | 10 |
| 61-70 фоиз оралиғида бўлса | 2 |
| 71-80 фоиз оралиғида бўлса | 4 |
| 81-90 фоиз оралиғида бўлса | 6 |
| 91-95 фоиз оралиғида бўлса | 8 |
| 96 фоиздан юқори бўлса | 10 |
Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификатга эга эканлиги
Ушбу мезонга 5 балл ажратилган бўлиб, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда:
Натижаларга кўра баллар 4-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификатга эга эканлиги* | 5 |
| 10-24 %ни ташкил этса | 1 |
| 25-39 %ни ташкил этса | 2 |
| 40-54 %ни ташкил этса | 3 |
| 55-69 %ни ташкил этса | 4 |
| 70 % ва ундан кўпини ташкил этса | 5 |
Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг хорижий тил бўйича миллий ва халқаро тан олинган имтиҳон сертификатларга эга эканлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берадиган сертификатлар сонига нисбатан аниқланади.
Республика миқёсидаги расмий танловлардаги натижалари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови)
Ушбу мезонга 5 балл ажратилган бўлиб, умумтаълим мактаблари натижалари асосида жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Умумтаълим мактабларининг танловда кўрсатган натижалари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш
бўйича энг яхши мактаб» танлови) |
5 |
| Танловнинг туман (шаҳар) босқичида энг юқори натижа кўрсатган иштирокчиларнинг топ 50 фоизлигига кирган мактабларга | 1 |
| Танловнинг туман (шаҳар) босқичида энг юқори натижа кўрсатган иштирокчиларнинг топ 40 фоизлигига кирган мактабларга | 2 |
| Танловнинг туман (шаҳар) босқичида энг юқори натижа кўрсатган иштирокчиларнинг топ 30 фоизлигига кирган мактабларга | 3 |
| Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган мактабларга | 4 |
| Танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 14 та мактабларга | 5 |
2. НОАКАДEМИК НАТИЖАЛАР
Илғор иш тажрибаси оммалаштирилган ўқитувчилар улуши
Илғор иш тажрибаси оммалаштирилган ўқитувчиларнинг улушини баҳоловчи ушбу мезонга 5 балл ажратилган ҳамда қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда:
Натижаларга кўра баллар 6-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Илғор иш тажрибаси оммалаштирилган ўқитувчиларнинг улуши | 5 |
| 2 гачани ташкил этса | 1 |
| 2 дан 4 гачани ташкил этса | 2 |
| 4 дан 6 гачани ташкил этса | 3 |
| 6 дан 8 гачани ташкил этса | 4 |
| 8 дан кўпни ташкил этса | 5 |
Умумий ўрта таълим мактаб раҳбариятининг ОАВларда фаоллиги (интернет ва ижтимоий тармоқлар ҳамда матбуот ва телевиденияда таълимга оид чиқишлар)
Ушбу мезонга 5 балл ажратилган бўлиб, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълим бўлими Интернет саҳифалари ва ижтимоий тармоқлари, тумандаги мавжуд даврий нашрлар ва телеканаллар, шу йўналишда вилоят миқёсмда ҳамда Республика етакчи интернет сайтлари, даврий босма нашрлар ва телеканаллар орқали чиқишларга қараб, баллар 7-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Умумий ўрта таълим мактаб раҳбариятининг ОАВларда фаоллиги (интернет ва ижтимоий тармоқлар ҳамда матбуот ва телевиденияда таълимга оид
чиқишлар) |
5 |
| Туман (шаҳар) миқёсида чиқишлар | 3 |
| Вилоят миқёсида чиқишлар | 4 |
| Республика ва хорижий миқёсида чиқишлар | 5 |
3. ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ
Умумтаълим ташкилотлари таълим жараёнида ўқувчиларнинг иштироки (давомат)
Ушбу мезонга 5 балл ажратилган бўлиб, э-мактаб маълумотлари асосида баллар 8-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Умумтаълим ташкилотлари таълим жараёнида ўқувчиларнинг иштироки
(давомат) |
5 |
| 91-92 фоиз бўлса | 1 |
| 93-94 фоиз бўлса | 2 |
| 95-96 фоиз бўлса | 3 |
| 97-98 фоиз бўлса | 4 |
| 99-100 фоиз бўлса | 5 |
Умумий ўрта таълим мактабларида маънавий-маърифий фаолият самарадорлиги (маданий, ҳуқуқий, экологик, ҳарбий ватанпарварлик танловларидан ўқувчиларнинг ғолиб бўлганлиги)
Ушбу мезонга 5 балл ажратилган бўлиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳамкорлик ташкилотлар билан белгиланган тартиб асосида ўтказиладиган маданий, ҳуқуқий, экологик, ҳарбий ватанпарварлик танловларида ўқувчиларнинг биринчи (туман-шаҳар), иккинчи (ҳудудий), учинчи (республика) босқичларида иштироки ва ютуқлари қараб, баллар 9-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Умумий ўрта таълим мактабларида маънавий-маърифий фаолият самарадорлиги (маданий, ҳуқуқий, экологик, ҳарбий ватанпарварлик
танловларида ўқувчиларнинг ғолиб бўлганлиги) |
5 |
| Туман (шаҳар) босқичи | 3 |
| Вилоят (ҳудудий) босқичи | 4 |
| Республика босқичи | 5 |
Туман (шаҳар), вилоят ва Республика миқёсидаги танловлардаги натижалари (маданият, санъат, китобхонлик, техника ва спорт йўналишлари бўйича танловларда ўқувчиларнинг ғолиб бўлганлиги)
Ушбу мезонга 5 балл ажратилган бўлиб, умумтаълим мактаблари натижалари асосида жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Туман (шаҳар), вилоят ва Республика миқёсидаги танловлардаги натижалари (маданият, санъат, китобхонлик, техника ва спорт йўналишлари
бўйича танловларда ўқувчиларнинг ғолиб бўлганлиги) |
5 |
| Туман (шаҳар) босқичи | 3 |
| Вилоят (ҳудудий) босқичи | 4 |
| Республика босқичи | 5 |
4. МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ
Умумтаълим муассасаси фаолиятининг молиявий самарадорлиги (буджетдан ташқари маблағларни жалб этилиши)
Ушбу мезонга 5 балл ажратилган бўлиб, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда:
Натижаларга кўра, баллар 11-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Умумтаълим муассасаси фаолиятининг молиявий самарадорлиги (бюджетдан ташқари маблағларни жалб этилиши) | 5 |
| Ҳар бир ўқувчига БҲМнинг 0,51 – 1,0 баравари оралиғида бўлса | 1 |
| Ҳар бир ўқувчига БҲМнинг 1,01 – 2,0 баравари оралиғида бўлса | 2 |
| Ҳар бир ўқувчига БҲМнинг 2,01 – 3,0 баравари оралиғида бўлса | 3 |
| Ҳар бир ўқувчига БҲМнинг 3,01 – 4,0 баравари оралиғида бўлса | 4 |
| Ҳар бир ўқувчига БҲМнинг 4,01 баравари ва ундан кўп бўлса | 5 |
5. МАЛАКАЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ
Олий ва биринчи малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар улуши
Ўқитувчиларнинг сифат таркибини баҳоловчи ушбу мезонга 20 балл ажратилган ҳамда қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда:
Натижаларга кўра баллар 12-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич (1-вариант) | Балл |
| Олий ва биринчи малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар улуши | 20 |
| 20 дан 30 % гачани ташкил этса | 5 |
| 30 дан 40 % гачани ташкил этса | 10 |
| 40 дан 50 % гачани ташкил этса | 15 |
| 50 % ва ундан кўпини ташкил этса | 20 |
Ўқитувчиларининг миллий ва халқаро тан олинган имтиҳон тизимлари бўйича сертификатларга эгалиги
Ушбу мезонга 10 балл ажратилган бўлиб, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда:
Натижаларга кўра баллар 13-жадвалга мувофиқ тақсимланади:
| Кўрсаткич | Балл |
| Ўқитувчиларининг миллий ва халқаро тан олинган имтиҳон тизимлари бўйича сертификатларга эгалиги* | 10 |
| 5 дан 10 % гачани ташкил этса | 2 |
| 11 дан 15 % гачани ташкил этса | 4 |
| 16 дан 20 % гачани ташкил этса | 6 |
| 21 дан 25 % гачани ташкил этса | 8 |
| 26 % ва ундан кўпини ташкил этса | 10 |
Умумий ўрта таълим муассасасилари ўқитувчиларининг миллий ва халқаро тан олинган имтиҳон тизимлари бўйича малака ва кўникмалари даражаларини баҳолаш уларни тегишли сертификатга эга эканликларини аниқлаш орқали амалга оширилади. Бунда Вазирлик томонидан рўйхати тасдиқланган миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар эрп.мактаб.уз платформаси орқали ҳақиқий деб қабул қилинган ҳамда қўшимча устама тўланаётганлари асосида амалга оширилади.
Миллий ва халқаро тан олинган сертификат жорий этилган фанлар ўқитувчилари сони белгиланган тартибда ҳисобга олинади.






