Андижонда 11 ёшли ўқувчи IELTS имтиҳонидан C1 даражани қўлга киритди

Андижонда 11 ёшли ўқувчи IELTS имтиҳонидан C1 даражани қўлга киритди

Андижонлик 11 ёшли ўқувчи халқаро IELTS имтиҳонидан 7.5 балл тўплаб, C1 даражани қўлга киритди.

 

Турсунов Муҳаммадий Андижон шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 6-«Д» синфида таҳсил олади.

 

Синовда Муҳаммадий Listening Тинглаб тушуниш) тестидан 8, Reading (Ўқиб тушуниш), Writing (Ёзиш) қисмларидан 7,5 ва Speaking (Гапириш) қисмидан 6,5 балл тўплаган.

 

Аввалроқ, Бухорода 9-10-синф ака-укалар IELTS C1 ва SAT халқаро сертификатларини қўлга киритишгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Шунингдек, бухоролик 12 ёшли ўқувчи IELTS C1 сертификатига эга бўлган эди.