Академик лицейларга кириш учун тан олинадиган сертификатлар ва минимал талаблар рўйхати қуйидагича:
– IELTS Academic — 5 балл ва ундан юқори;
– TOEFL iBT — 42 балл ва ундан юқори;
– Cambridge Assessment English PET — B1 даража.
Бошқа тиллар (Испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили) — камида B1 даража.
Goethe-Zertifikat, TestDaf, Deutsches Sprachdiplom, DELF, TCF — камида B1 даража.
Миллий сертификатлар: Умумтаълим фани ва чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификат — камида B1 даража.
Агар сизда йўналишингизга мос фанлар (математика, физика, кимё ва ҳк.) ёки чет тили бўйича миллий ёки халқаро сертификат бўлса, сизга ушбу фандан имтиҳонсиз максимал балл берилади.
Сиз тест синовларида ўша фан бўйича саволларни ечиб ўтирмайсиз, лекин сизга ўша фан учун белгиланган энг юқори балл (масалан, 1-фан бўлса 62 балл) автомат тарзда қўшиб берилади.
Сертификат албатта кириш тестлари фанлар мажмуасига киритилган мос фандан бўлиши ва белгиланган даража талабига жавоб бериши керак.
Аввалроқ, 2026/2027-ўқув йили учун академик лицейларга қабулдаги фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонларини эълон қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.
