Ҳарбий ОТМ ларга ҳужжат топшириш муддатлари қачон?

Ҳарбий ОТМ ларга ҳужжат топшириш муддатлари қачон?

Қуйида республикадаги ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ариза топшириш муддатлари келтирилган:

 

— Давлат хавфсизлик хизмати академияси: 10 октябрь — 10 ноябрь;

 

— Ички ишлар вазирлиги академияси: 15 ноябрь — 15 февраль;

 

— Божхона институти: 1 январь — 1 апрель;

 

— Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси: 1 февраль — 1 март;

 

— Жамоат хавфсизлиги университети: 1 февраль — 20 март.

 

1 февралдан 31 мартгача ҳужжат оладиган муассасалар:

 

— Қуролли Кучлар академияси;

 

— Ҳарбий тиббиёт академияси;

 

— Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;

 

— Ҳарбий авиация институти;

 

— Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.

 

МУҲИМ: Ҳарбий олийгоҳларга кириш фақат тестдан иборат эмас! Номзодлар психологик суҳбат, қатъий тиббий кўрик ва жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтишлари лозим.