Навоий вилояти Нурота тумани ихтисослаштирилган мактабининг 8-синф ўқувчиси Мухторова Гуласал Абдушукур қизи халқаро IELTS имтиҳонида 8.0 балл натижани қайд этди.
IELTS 8.0 (C1)
Listening – 9.0
Reading – 8.5
Writing – 7.0
Speaking – 7.0
Аввалроқ, Навоий вилояти Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 2-ИАТИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Севара Абдурашидова халқаро имтиҳонларда юқори натижаларга эришганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Яндиллаев Иброҳим Баҳодирович халқаро SАТ имтиҳонида иштирок этиб, 1590 балл тўплашга муваффақ бўлган эди.
