Қорақалпоқ давлат университетига Жоллибеков Бердияр Бахтиярович ректор этиб тайинланди

Қорақалпоқ давлат университетига Жоллибеков Бердияр Бахтиярович ректор этиб тайинланди

Бугун, 6 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори лавозимига Жоллибеков Бердияр Бахтиярович тайинланди.

 

Маълумот ўрнида, Жоллибеков Бердияр тайинловга қадар Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори лавозимида фаолият юритган.

 

Аввалроқ, Бахтиёр Алимович Пўлатов Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ректори этиб тайинланганлиги ҳақида хабар берган эдик.