Қуйидаги ушбу рўйхатда бош қаҳрамонлари ўқитувчилар бўлган, илҳомлантирувчи, ҳаяжонли ва баъзан кулгили сериалларни жамланди. Барча сериаллар сюжети уларнинг касбий фаолияти — қувончлари, қийинчиликлари, ёрқин воқеалари ва кундалик меҳнати атрофида қурилган.
«Олдскул»
Кинопоиск рейтинги: 7,1
Чиққан йили: 2025
Жанр: комедия
Мамлакат: Россия
Сериялар сони: 1 мавсум, 17 қисм
Бир қисм давомийлиги: 24 дақиқа
Мария Аронова ижросидаги Мария Павловна Трифонова — советча тарбия кўрган, анъанавий математика ўқитувчиси. Авваллари унинг дарсларида ўқувчилар ҳатто акса уришдан ҳам қўрқишарди. У баҳо қўйишда муросасиз эди.
Мария Павловна инновацион, элита мактабга ишга киради. Бу мактабда эса эркатой ўсмирларга илгари «икки» қўйиш умуман қабул қилинмаган. Янги математик бу қоидаларни ўзгартиради, аммо ҳар бир дангаса ўқувчини ҳеч бўлмаса якуний имтиҳондан 70 балл олишга етаклашга ҳаракат қилади.
Сериал енгил кулгили кўриниш ортида авлодлар тўқнашуви, турли ижтимоий дунёқарашларнинг қарама-қаршилигини кўрсатади. Шу билан бирга, драма ортиқча бўлмасдан, илиқ ва самимий тарзда ёритилади.
«Дарс»
Чиққан йили: 2025
Жанр: драма
Мамлакат: Россия
Сериялар сони: 1 мавсум, 8 қисм
Бир қисм давомийлиги: 50 дақиқа
Сериал марказида — ака-ука ўртасидаги мураккаб муносабатлар, болаликдаги жароҳатлар ва ўзаро рақобат туради. Мактаб ҳаёти бу ерда фон вазифасини бажаради.
Катта ака Константин мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлайди. У ҳаётдан адашиб қолган укаси Антонни мактабга ишлашга таклиф қилади. Антон илгари реп ижрочиси бўлган, бироқ фожиали воқеалардан сўнг ҳаммасини йўқотади. Мактабда ишлаш унга янги маъно бахш этади, аммо сюжет давомида ака ниятлари унчалик ҳам беғубор эмаслиги очилади.
Бу драма кулгили эпизодларга эга бўлсада, якуни жиддий ва таъсирчан.
««Абботт» бошланғич мактаби»
Чиққан йили: 2021
Жанр: комедия
Мамлакат: АҚШ
Сериялар сони: 2 мавсум, 36 қисм
Бир қисм давомийлиги: 22 дақиқа
Жаннин Тигс ва унинг фидойи ҳамкасблари Филаделфиядаги энг камбағал мактаблардан бирида ишлайди. Давлат ёрдами етишмасада, улар ўқувчилар учун бор кучини сарфлашади.
Ҳужжатли услубда суратга олинган сериал АҚШ таълим тизимидаги муаммоларни очиқ кўрсатади. Сериал бир нечта «Эмми» мукофотларига сазовор бўлган.
«Ўқитувчилар»
Чиққан йили: 2018
Жанр: драма
Мамлакат: Россия
Сериялар сони: 1 мавсум, 12 қисм
Бир қисм давомийлиги: 45 дақиқа
Таълим вазири ўринбосари Сергей Григорев ва унинг икки қизи — бири оддий мактаб ўқитувчиси, иккинчиси нуфузли ОТМ ходими. Сериал таълим тизимидаги тенгсизлик, мансабпарастлик ва касбга муносабат фарқларини очиб беради.
«Жаноб Корман»
Чиққан йили: 2021
Жанр: драма, комедия
Мамлакат: АҚШ
Сериялар сони: 1 мавсум, 10 қисм
Бошланғич синф ўқитувчиси Жош Корман ҳаётдан кўнгли қолган, аммо ўқувчилари орқали ҳаётга муҳаббатни қайта топишга ҳаракат қилади. Бу сериал 30 ёшлар атрофидаги авлод муаммоларини самимий ёритади.
«Кафедра»
Чиққан йили: 2021
Жанр: драма, комедия
Мамлакат: АҚШ
Сериялар сони: 1 мавсум, 6 қисм
Нуфузли университетда инглиз тили кафедрасига раҳбар бўлган биринчи аёл — профессор Ким Жиюн ҳақида ҳикоя. Академик муҳитдаги муаммолар реалистик ва истеҳзоли тарзда кўрсатилади.
«Мерли»
Чиққан йили: 2015
Жанр: драма, мелодрама, комедия
Мамлакат: Испания
Сериялар сони: 3 мавсум, 40 қисм
Фалсафа ўқитувчиси Мерлí ўқувчиларга ноодатий усуллар билан фикрлашни ўргатади. Ҳар бир қисм машҳур файласуф номи билан аталади. Сериал фалсафага бўлган қизиқишни оширган.
«Завучлар»
Чиққан йили: 2016
Жанр: комедия
Мамлакат: АҚШ
Сериялар сони: 2 мавсум, 18 қисм
Икки ғалати ва мансабпараст ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари директорлик учун курашади. Қора юмор билан бойитилган сериал.
«Бостон мактаби»
Чиққан йили: 2000
Жанр: драма, комедия
Мамлакат: АҚШ
Сериялар сони: 4 мавсум, 81 қисм
Бостон шаҳридаги давлат мактабида ишловчи ўн нафар ўқитувчининг ҳаёти ва муаммолари ҳақида классик сериал.
«ҲИТ»
Чиққан йили: 2020
Жанр: драма
Мамлакат: Испания
Сериялар сони: 2 мавсум, 20 қисм
Муаммоли ўқувчилар билан ишлаш учун ёлланган ноодатий педагог ҲИТ ҳақида ҳикоя.
«Бизнинг ўқитувчимиз — Габриэл Иглесиас»
Чиққан йили: 2019
Жанр: комедия
Мамлакат: АҚШ
Сериялар сони: 3 мавсум, 22 қисм
Машҳур стендап-комик Габриэл Иглесиас тарих ўқитувчиси ролида. Сериал илиқ, кулгили ва илҳомлантирувчи.
«Эски мактаб»
Чиққан йили: 2019
Жанр: комедия
Мамлакат: АҚШ
Сериялар сони: 2 мавсум, 34 қисм
1990 йилларда кечадиган воқеалар. Ёш мусиқа ўқитувчиси Лейни Люис ўзини ва касбига бўлган ишончини қайта топади.
«Эски мактаб» 1990 йиллар сериалларини соғинганлар ва эндигина педагоглик фаолиятини бошлаётган ёш ўқитувчилар учун айни муддао. Сериалнинг асосий ғояси шуки: хатолар муқаррар, аммо тажриба билан бирга ўзига ишонч ҳам албатта келади.






