Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди

Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.

 

– Шарофаддинов Шиҳназар Анварович Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

У мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Касбий таълим департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

 

– Абдуллахонов Авзалхон Азаматхон ўғли Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

У бунга қадар Касбий таълим агентлигининг Молия-иқтисодиёт ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.