Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида жами 37,2 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 54,3 % га ошган.
Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижий фуқаролар сони мамлакатлар кесимида таҳлил қилинганда, Ҳиндистон етакчи ўринни эгаллаган — 16,3 минг нафар. Бу умумий кўрсаткичнинг салмоқли қисмини ташкил этади.
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Ҳиндистон — 16,3 минг нафар
Туркманистон — 8,9 минг нафар
Тожикистон — 2,7 минг нафар
Покистон — 1,7 минг нафар
Хитой — 1,4 минг нафар
Жанубий Корея — 870 нафар
Қирғиз Республикаси — 823 нафар
Миср — 737 нафар
Филиппин — 501 нафар
АҚШ — 464 нафар
Туркия — 357 нафар
Афғонистон — 291 нафар
Иордания — 194 нафар
Буюк Британия — 179 нафар
Россия — 164 нафар
ЖАР — 155 нафар
Эрон — 115 нафар
Қозоғистон — 113 нафар
Бангладеш — 97 нафар
Италия — 94 нафар
Аввалроқ, Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатларни танлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
