Фан олимпиадаларига тайёрланиш онлине платформалар — тавсия

Фан олимпиадаларига тайёрланиш онлине платформалар — тавсия

Фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришиш тизимли тайёргарлик, доимий машғулот ва пухта методик ёндашувни талаб этади. Ушбу жараёнда ўқувчининг тўғри йўналтирилиши ва замонавий таълим воситаларидан оқилона фойдаланиши муҳим аҳамият касб этади.

 

Бугунги ахборот маконида фан олимпиадаларига тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган кўплаб бепул ва самарали онлайн платформалар мавжуд бўлиб, улар орқали ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш имконияти яратилади. Қуйида фан олимпиадаларига пухта тайёргарлик кўришда фойдаланиш мумкин бўлган айрим самарали онлайн платформалар жамланган.

 

Математика фанидан:

 

– Art of Problem Solving – www.artofproblemsolving.com (AoPS) — олимпиадага тайёргарлик кўраётган ўқувчилар учун яратилган;

– Coursera – www.coursera.org — Математика, физика, биология, кимё каби фанлардан чуқур дарслар.

Физика фанидан:

 

– PhO — https://pho.rs/ — Фан олимпиадалари иштирокчилари, айниқса физика билан шуғулланувчилар учун мўлжалланган халқаро платформа;

– Physolymp — https://physolymp.com/ — Халқаро ва маҳаллий олимпиадаларга мустақил тайёргарлик кўриш учун;

– Phet — https://phet.colorado.edu/ — физикадаги масалаларни висуал тасаввур қилиш учун.

 

Кимё фанидан:

 

– ChemCollective – www.chemcollective.org — Виртуал лабораториялар, кимёвий таҳлиллар ва масалалар жамланмаси;

– Royal Society of Chemistry – www.rsc.org/learn-chemistry — Дарс материаллари, тажриба видеолари, тестлар ва лаборатория топшириқлари («Олимпиадалар» бўлими ҳам мавжуд!)

 

Биология фанидан:

 

– LibreTexts — https://bio.libretexts.org/ — Биология фанидан назарий билимларни чуқурлаштириш учун;

– Microbe Notes — https://microbenotes.com/ — Биология фанидан амалий билимларни чуқурлаштириш учун.

 

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан:

 

– CSES — ​CSES.fi — Стандарт алгоритмларни мустаҳкамлаш учун 300 та энг сараланган масала тўплами;

– ​Robocontest — Robocontest.uz — Ўзбек тилидаги энг катта база. Миллий олимпиадаларга тайёрланиш учун айни муддао.

– Algorithms for Competitive Programming — ​CP-Algorithms.com — Алгоритмлар назарияси бўйича энг чуқур маълумотлар базаси.