Таътил даврида инглиз тилини мустақил ва бепул ўрганиш учун фойдаланиш мумкин бўлган онлайн платформалар мавжуд. Қуйидаги бепул платформалар орқали инглиз тилини мустақил ва самарали ўрганиш мумкин.
Duolingo инглиз тилини босқичма-босқич ўргатади. Кундалик ишлатиладиган сўз ва иборалар орқали луғат шаклланади. Грамматика мураккаб қоидаларсиз, амалий машқлар ёрдамида тушунтирилади. Бошловчилар учун қулай.
BBC Learning English тинглаб тушунишга кучли эътибор беради. Талаффуз аниқ ва секин. Мавзулар реал ҳаёт билан боғланган. Грамматика қисқа ва содда дарслар орқали тушунтирилади. Листенинғни ривожлантириш учун самарали.
LinguaLeo фойдаланувчига мослаштирилган ўқув тизимига эга. Ўрганиш режали тарзда олиб борилади. Матн, аудио ва видео материаллар реал контекстда берилади. Грамматика машқлар орқали мустаҳкамланади.
TED-Ed қисқа ва мазмунли видео дарсларни тақдим этади. Мавзулар илмий ва ҳаётий йўналишда. Грамматика алоҳида қоида сифатида эмас, контекст орқали тушунилади.
Easy Languages (Easy English)
Easy English реал ҳаётдаги суҳбатларга асосланган. Субтитрлар орқали тушуниш осонлашади. Спеакинг ва листенинг бир вақтда ривожланади.
