Бухоро вилояти Жондор тумани 44-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилмуротова Настарин Элбек қизи IELTS 8.0 ҳамда бир неча фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.
Натижалар:
Математика – 68.08 балл (А)
Ўзбек тили ва адабиёти – 65.54 балл (А)
Тарих – 56.72 балл (B)
IELTS 8.0 (C1)
Listening – 8.5
Reading – 8.5
Writing – 7.5
Speaking – 6.5
Аввалроқ, самарқандлик 11-синф ўқувчи бир неча фандан миллий сертификатларни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
70 баллдан юқори балл — А+ даража;
65 – 69,9 балл — А даража;
60 – 64,9 балл — B+ даража;
55 – 59,9 балл — B даража;
50 – 54,9 балл — C+ даража;
46 – 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
- А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
- B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
- А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
