2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март ва апрель ойларида ўтказилади.
Жорий йилнинг 1-ярмида она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш 9 январгача бўлиб ўтади. Тўловлар эса 10 январгача давом этади.
Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган.

