Муҳокамалар порталига «2030 йилгача мўлжалланган тараққиётининг устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, 2030 йилгача умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш кўзда тутилган.
Бунда:
– олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш;
– умумий ўрта таълим муассасаларини тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан 100 фоиз таъминлаш белгиланган.
Бундан ташқари, мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш бўйича айрим ишлар амалга ошириш белгиланган:
- болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш;
- 100 фоиз мактабгача таълим ташкилотларини тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш;
- болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан 100 фоиз қамраб олишдан иборат.
Аввалроқ, ушбу Фармон лойиҳасига кўра, боғча ва мактаб педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилиши ҳақида хабар берган эдик.
