Жорий йилнинг I чорагида нострификация тест синовлари ўтказиш муддатлари белгиланди

Жорий йилнинг I чорагида нострификация тест синовлари ўтказиш муддатлари белгиланди

2026 йилнинг I чорагида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланди.

 

Тест синовлари 2026 йилнинг январь–март ойларида қуйидаги муддатларда ташкил этилиши режалаштирилган:

 

ЯНВАРЬ:

 

– 2026 йил 8 январь;

– 2026 йил 22 январь.

ФЕВРАЛЬ:

 

– 2026 йил 5 февраль;

– 2026 йил 19 февраль.

МАРТ:

 

– 2026 йил 5 март;

– 2026 йил 19 март.

 

Тест синовларида иштирок этадиган талабгорлар рўйхати, тест синови ўтказиладиган ҳудудлар ва тест синовларини бошланиш вақти ҳақидаги маълумотлар қўшимча равишда тест синовлари ўтказилиши белгиланган муддатдан камида 5 кун олдин эълон қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, тест синовларини ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.