2030 йилгача барча мактабларда Президент мактабларининг баҳолаш тизими жорий этилиши мумкин

2030 йилгача барча мактабларда Президент мактабларининг баҳолаш тизими жорий этилиши мумкин

Муҳокамалар порталига «2030 йилгача мўлжалланган тараққиётининг устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2030 йилгача:

 

– 1 000 та номдаги янги авлод дарслик мажмуаларини (дарслик, машқ дафтарлари, педагоглар учун методик қўлланмалар) чоп этиш;

 

– янги авлод дарсликлари асосида планшетлар учун 1 000 та мультимедиа дастурларини яратиш;

 

– таълим ташкилотларига ҳар йили 600 нафар «тил эгалари» бўлган хорижий мутахассисларни жалб этиш;

 

– Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этилган умумий ўрта таълим муассасалари улушини 100 фоизга етказиш режалаштирилган.

 

Барча мактабларда Президент мактабларининг баҳолаш тизими жорий этилади