Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат эрта чиқиши мумкинми?

Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат эрта чиқиши мумкинми?

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

 

Лекин, эртага 31 декабрь – байрам куни эмас, балки байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш куни. Шу сабабли, бугун барча ходимлар одатдаги график бўйича ишлайди.

 

Хабарингиз бор, Президент фармонига кўра, Янги йилда кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.

 

2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;

 

2026 йилда:

 

– барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума;

 

– олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба.

 

Демак, қуйидаги кунларда расман дам олиш бўлади:

 

31 декабрь (чоршанба);

 

1 январь (пайшанба);

 

2 январь (жума);

 

3 январь (шанба);

 

4 январь (якшанба).