Баҳорги тоифа синови учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш санаси эълон қилинди

Баҳорги тоифа синови учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш санаси эълон қилинди

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари учун 2026 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 2026 йилнинг 6 январь кунидан бошланади ва 1 мартга қадар давом этади.

 

Мурожаатларни:

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги  pedagog.uzedu.uz  (pedkadr.uzedu.uz) – платформаси орқали (ОNE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

 

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали;

 

– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

 

Январь февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади.

 

Март май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади.

 

Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

 

Аввалроқ, баҳорги педагоглар аттестацияси синовлари спецификацияси ҳамда улар асосида тузилган намунавий тест топшириқлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.