Мактаб ўқувчиси 1,5 миллионта янги космик объектларни топиб, 250 минг долларлик бош совринни қўлга киритди

Мактаб ўқувчиси 1,5 миллионта янги космик объектларни топиб, 250 минг долларлик бош совринни қўлга киритди

Жорий йилнинг 11 март куни Regeneron Pharmaceuticals, Inc. ва Science for Society (Жамият) ташкилоти Калифорния штати Пасадена шаҳридан бўлган 18 ёшли Маттео Паз 2025 йилги «Regeneron Science Talent Search» танловида 250 минг долларлик бош совринни қўлга киритганини эълон қилганди. Ушбу танлов АҚШда ўрта мактаб битирувчилари учун мўлжалланган энг қадимги ва нуфузли фан ҳамда математика мусобақаси ҳисобланади.

 

84 йил давомида ўтказилаётган ушбу танлов фан, технология, муҳандислик ва математика (SТEМ) соҳаларида ўз иқтидорини намоён этиб, замонавий муаммоларга инновацион ечимлар таклиф қилаётган ёшларни қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради.

 

2025 йилгисида жами 40 нафар финалист, жумладан Маттео Паз ҳам, Вашингтон шаҳридаги Миллий Қурилиш Музейида бўлиб ўтган тантанали маросимда тақдирланган. Улар илмий изланишлари, муаммоларни ҳал этишдаги юқори салоҳияти ва SТEМ соҳасининг келажагини белгилаш имконияти учун 1,8 миллион доллардан ортиқ мукофотларга сазовор бўлган.

 

Жорий йил 27 декабрь куни NАSА ташкилоти Администратори Жаред Исакман Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Маттео Пазни ишга таклиф қилди.

 

«Маттео, илтимос, NАSА да ишлаш учун ариза топшир — мен шахсан ўзим шартнома имзолаш бонуси сифатида қирувчи самолётда учиш имкониятини ҳам тақдим этаман» , — деб ёзган у.

 

Қирувчи самолёт – бу асосан ҳаводан ҳавога жанг қилиш учун мўлжалланган ҳарбий самолёт.

 

Ҳоw а неw wаве оф фигҳтер жетс cоулд трансформ аэриал cомбат

 

Танлов ғолиблари ва уларнинг лойиҳалари

 

1-ўрин — Маттео Паз (18 ёш, Пасадена, Калифорния)

 


Мукофот: 250 000 доллар

 


У NEOWISE лойиҳасининг 200 миллиарддан ортиқ инфрақизил осмон маълумотларини таҳлил қилиш учун машинавий ўрганиш алгоритмларини ишлаб чиқди. Инфрақизил нурланишдаги жуда кичик ўзгаришларни таҳлил қилиш орқали сунъий интеллект объектларни 10 тоифага ажратди ва 1,5 миллионта янги потенциал объектни аниқлаган.

 

2-ўрин — Ава Грейс (18 ёш, Шимолий Каролина)

 


Мукофот: 175 000 доллар

 


У STAC3  бузилиши ёки тубжой америкаликлар миопатияси деб аталадиган ноёб генетик мушак касаллигини ўрганиш учун мева пашшаси модели яратди. Тадқиқотлар натижасида оддий қичитқи ўти (якка ҳолда ёки Тирасемтив препарати билан бирга) пашшаларнинг ҳаракатини яхшилаши аниқланган.

 

3-ўрин — Овен Цзянвен Жанг (18 ёш, Вашингтон)

 


Мукофот: 150 000 доллар

 


У 3-униформ гиперграфлар деб аталадиган объектлар ҳақидаги узоқ йиллик математик муаммони ечди. Тадқиқот натижалари компьютер фанларида қўлланиши мумкин.

 

Расмий фикрлар

 

Сcиэнcэ фор Соcиэтй президенти ва бош директори Мая Ажмера шундай деди:

 

«Бу йилги Regeneron Science Talent Search ғолибларини табриклайман. Ушбу ўқувчиларнинг ижодкорлиги ва фидойилиги келажагимиз учун катта умид уйғотади. Уларнинг ишланмалари дунёни ўзгартириш салоҳиятига эга.»

 

Регенерон компанияси ҳаммуассиси ва илмий раҳбари, 1976 йилги танлов ғолиби Георге Д. Янcопоулос эса шундай таъкидлаган:

 

««Science Talent Search» ҳаётимни ўзгартирди. Бу йилги финалистлар — АҚШнинг энг иқтидорли ёшларидир. Умид қиламанки, бу ютуқ сизларни янада катта марраларга ундайди.»

 

Бошқа юқори ўринлар

 

  • 4-ўрин: Логан Леэ (18 ёш, Гавайи) — 100 000 доллар
  • 5-ўрин: Ривка Липковитз (18 ёш, Сан-Франсиско) — 90 000 доллар
  • 6-ўрин: Мелодй Ҳеэжу Ҳонг (17 ёш, Нью-Йорк) — 80 000 доллар
  • 7-ўрин: Кевин Шен (18 ёш, Вашингтон) — 70 000 доллар
  • 8-ўрин: Мингҳао Зоу (18 ёш, Санта Клара, Калифорния) — 60 000 доллар
  • 9-ўрин: Тҳануш Патлолла (17 ёш, Шимолий Каролина) — 50 000 доллар
  • 10-ўрин: Рай Зҳанг (17 ёш, Виржиния) — 40 000 доллар

 

Шунингдек, Акилан Санкаран (17 ёш, Нью-Мексико) Seaborg мукофоти совриндори деб топилиб, 2025 йилги финалистлар номидан нутқ сўзлаш учун танланган.

 

Қолган барча финалистларга 25 000 доллардан мукофот берилган. Умуман олганда, Регенерон жами 3,1 миллион доллар миқдорида мукофот ажратди, шу жумладан ҳар бир етакчи иштирокчи ва уларнинг мактабига 2 минг доллардан тақдим этилган.

 

Ушбу 40 нафар финалист Science Talent Search битирувчиларининг нуфузли сафидан жой олди. Аввалги битирувчилар орасида Нобел мукофоти, Миллий фан медали ва MacArthur стипендияси соҳиблари ҳам бор.