Фан олимпиадалари маркази томонидан ўтказилган математика фанидан қизлар ўртасида халқаро олимпиадаларга саралашнинг биринчи босқичи натижалари марказлашган ҳолда Тошкент шаҳрида текширилган ҳамда дастлабки натижалари шакллантирилган.
Қуйидаги ҳавола орқали математика фанидан ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАР билан танишиш мумкин:
Дастлабки натижалар юзасидан иштирокчилар апелляция топширишлари мумкин.
Апелляция тартиби:
— апелляция баҳолаш мезони асосида аниқ бўлиши ва изоҳлаб бериши мақсадга мувофиқ;
— апелляция аризани юбориш муддати — натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат.
Апелляцияни ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин!
Эслатма: Белгиланган муддатдан сўнг юборилган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
