Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда 2025/2026-ўқув йили иккинчи ярим йиллигида ўқувчиларнинг ўқишини бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиришга зарурат туғилаётган бўлса, трансфер.пиима.уз платформаси орқали юборилиши мумкин.
Аризаларни жорий йилнинг 30 декабрь санасидан 2026 йилнинг 8 январга қадар Республиканинг барча ҳудудларидан туриб мазкур платформа орқали юбориш мумкин.
Аризалар https://transfer.piima.uz/application манзили орқали қабул қилинади ҳамда аризалар қабул қилиниши тўхтатилишидан бошлаб 10 иш кунида платформа орқали жавоб юборилади.
Ариза топшириш жараёнлари қуйидагича:
– ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи қонуний вакилининг фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон рақами тўлиқ киритилиши;
– аризанинг қисқача мазмуни (ўқишини кўчириш сабаби);
– ўқувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг серия ва рақами, ўқиётган мактаби, синфи, йўналиши, ўқишини кўчирмоқчи бўлган мактаби;
– кўчиришга асос бўлувчи ҳужжат (PDF форматда) нусхаси.
ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! Ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари давлат ташкилотларида ишлайдиган ота-онасининг иш жойи бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўзгарган тақдирда, ўша ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабда бўш ўрин мавжуд бўлганда ўқувчининг ўқишини кўчиришга рухсат этилади.
Платформа орқали ариза юборилганидан кейин автоматик шаклда тақдим этиладиган КАЛИТ СЎЗ сақлаб қўйилиши зарур! Ушбу калит сўз ёрдамида аризангиз ҳолатини текшириб кўришингиз мумкин.
Белгиланган ҳужжатлар аризага илова қилинмаса ариза рад этилишига сабаб бўлади.
Мурожаат учун: 71 207 20 17 (180)
