Бир ўқитувчида бир фандан 2 та (халқаро ва миллий) сертификат бўлса, унга 50+20 фоиз устама тўланадими?

Бир ўқитувчида бир фандан 2 та (халқаро ва миллий) сертификат бўлса, унга 50+20 фоиз устама тўланадими?

Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-банди (г-кичик банди)га кўра, умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

 

Бунда ўқитувчига Сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро Сертификат учун 50% устама тўланади.

 

Лекин, бу норманинг қолган турдаги устамаларга умуман алоқаси йўқ, яъни ўқитувчи бир вақтда:

 

– 86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган олий ёки биринчи тоифа учун бериладиган 70% лик устамани;

 

– хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Сертификат учун (50% ёки 20%) бериладиган устамаларни;

 

– Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларни (5,5*1271000);

 

– директор жамғармасидан тўлаб бериладиган (40% гача);

 

– олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагогларга тўлаб бериладиган устамаларни;

 

– янги баҳолаш тизимини самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга (40 %гача) тўлаб бериладиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа устамаларни олиши мумкин.