Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шаҳина Раҳматова 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.
Сертификатлар натижаси қуйидагича:
Биология — А даража, 93 балл;
Кимё — А+ даража, 63 балл;
Математика — C+ даража, 11 балл;
Она тили фанидан — B+ даража, 11 балл;
Тарих фанидан — B даража, 11 балл.
Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
70 баллдан юқори балл — А+ даража;
65 – 69,9 балл — А даража;
60 – 64,9 балл — B+ даража;
55 – 59,9 балл — B даража;
50 – 54,9 балл — C+ даража;
46 – 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
- А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
- B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
- А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
Аввалроқ, Бухоро вилояти Олот тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 11-синф ўқувчиси Ғуломова Нигора 5та фандан миллий сертификатларни қўлга киритган эди.
