Меҳнат фаолияти ёки педагогик фаолият билан шуғулланаётганлар учун асосий иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади:
– фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига — уч ойгача;
– фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун — олти ойгача.
Муаллифлар жамоаси аъзоларидан бири ёзма ариза асосида таътил олиши мумкин. Татил жамоа аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин.
Илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек дарсликларнинг ёки ўқув-услубий қўлланмаларининг муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат таътиллари улар ижодий таътиллардан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.
Ижодий таътиллар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
