Яна бир 9-синф ўқувчиси тарихдан +А даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди

Яна бир 9-синф ўқувчиси тарихдан +А даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди

Тошкент вилояти Бекобод тумани 59-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Пўлатов Хасан тарих фанидан +А даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

 

Аввалроқ, Самарқандда 3 нафар 9-синф ўқувчиси тарих фанидан А+ даражадаги сертификатларга эга бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, андижонлик 11-синф ўқувчи 5 та фандан максимал даражадаги сертификатни олиб, муддатидан олдин давлат грантини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.