Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.
Техникум ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам янги босқичга олиб чиқилади.
Хусусан, «дуал таълим» асосида ўқитишни самарали ташкил қилган корхоналарга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. Тадбиркорлик рейтингида қўшимча 5 балл берилади.
Корхоналар ишга олган техникум ўқувчиси учун 1 фоизли ижтимоий солиқ имтиёзи яна уч йилга узайтирилади.
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб техникумларда «дуал таълим» асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади. «Аъло» баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган ўқувчиларга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади.
