Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 122-мактабнинг 3 нафар 9-синф ўқувчиси тарих фанидан А+ натижани қўлга киритди.
Турсунмуродова Нилуфар – 72.09 балл (А+)
Дустмуродова Маржона – 73.37 балл (А+)
Дусмуродов Камрон – 68.62 балл (А)
Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
70 баллдан юқори балл — А+ даража;
65 – 69,9 балл — А даража;
60 – 64,9 балл — B+ даража;
55 – 59,9 балл — B даража;
50 – 54,9 балл — C+ даража;
46 – 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
- А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
- B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
- А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
Аввалроқ, андижонлик 11-синф ўқувчи 5 та фандан максимал даражадаги сертификатни олиб, муддатидан олдин давлат грантини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
